RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

23 ноя 11:10
Новости

Бокс/ММА

Белал Муҳаммадни мағлуб этган Йен Гарри Ислам Махачевга мактуб қолдирди

Қатарда бўлиб ўтган UFC Fight Night 265 турнирида Белал Муҳаммадни мағлуб этган Йен Мачадо Гарри ярим ўрта вазн тоифасида янги чемпион Ислам Махачевга юзланди.

Унинг фикрича, Ислам илк чемпионлик ҳимоя жангини айнан Гаррига қарши ўтказиши керак. 

"Биз буни яна такрорладик. Мен собиқ чемпионни, тўққиз йил давомида ҳеч ким финиш қила олмаган жуда кучли ва чидамли рақибни мағлуб этдим ва бутун дунёга қанчалик яхши эканлигимни кўрсатдим. Барча тейкдаунларни тўхтатиб, уни стойкада таслим этдим.

Ислам Махачев, энди тўғридан-тўғри сенга мурожаат қиляпман. Сенда камарни дунёнинг энг зўрига қарши ҳимоя қилиш мажбурияти бор ва ҳозир сен унга тик қараяпсан. Шундай экан, тайёр бўлганингда, сенда хоҳиш пайдо бўлганида, чунки тўп ҳозир сенинг саватингда, бизда Ирландия ва Доғистон 2 ўртасидаги қарама-қаршилик бўлади. Аммо энди ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик учун", - деди ирландиялик ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода.

Шунингдек, Гарри тадбирдан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрини давом эттирди.

"Менда Ислам Махачевга нисбатан ҳурматдан бошқа ҳеч нарса йўқ. У дунёнинг энг яхши жангчиси ва менинг дивизионим чемпиони. Аммо сен менинг орзуларим йўлида турганингда, амин бўлки, мен сенинг бошингни оламан. Мен у билан навбатдаги жангни ўтказишим керак. Дивизионда меникидек хизмат рўйхати бошқа ҳеч кимда йўқ. Родригес, Мэгни, Жефф Нил, Майкл Пейж, Шавкат, Пратес, энди эса Белал Муҳаммад... мен титул имкониятини қўлга кирита олмайман? Мен бундай деб ўйламайман.

Ислам Махачев - Хабибнинг ҳимоячиси. Мен эса Конорнинг ҳимоячисиман. У Хабибнинг энг яхши версияси. Мен эса Конорнинг. Бу ажойиб жанг ва уни ташкиллаштириш керак. У мени партерга ўтказиши керак бўлади. Мен эса тик туришим керак. У исталган вақт ва жойни танлаши мумкин - мен у билан Доғистонда ҳам жанг қилишга тайёрман. Бу мени қўрқитмайди. Аммо у тўғри йўл тутиши ва дунёдаги энг яхшига қарши ҳимояни амалга ошириши керак ва бугун мен бу - мен эканлигимни исботладим", - деди Гарри.

Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook