29 окт 08:30
Новости
Беллингем "Реал" сафида 13 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Эл Классико"да дубль муаллифига айланди.
"Қироллик клуби" ярим ҳимоячиси "Барселона"га қарши ЛаЛиганинг 11-тур учрашуви 68 ва 92-дақиқаларида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
20 ёшли футболчи "Реал" сафида 13 та ўйин ўтказди ва уларда 13 та гол уришга ва 3 та голли пас беришга муваффақ бўлди. Беллингем "Қироллик клуби"га шу йилнинг ёзида Дортмунднинг "Боруссия"сидан 103+31 млн. евро эвазига ўтган эди.

Ссылка :
Комментарии