23 фев 02:22
Новости
Бокс/ММА
Бетербиев — Бивол II оқшомида илк дуранг қайд этилди
Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) проф бокс оқшоми давом этмоқда.
Бироз олдин мусобақанинг асосий кардидан ўрин олган яна бир жанг якунланди.
Ўрта вазн тоифасидаги доминиканлик боксчи Карлос Адамес бу сафар Буюк Британия вакили Хамза Ширазга қарши рингга кўтарилди.
WBC чемпионлик камари учун ўтказилган 12 раундлик жанг тўлиқ давом этди. Якунда 118-110, 114-115, 114-114 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Шу тариқа, Адамес ўзининг чемпионлик камарини сақлаб қола билди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии