24 сен 14:42
Новости
Дзюдо, Азиатские игры
Бизда илк олтин! Диёра Келдиёрова Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпионига айланди!
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё ўйинлари старт олди.
Мусобақада дзюдо баҳслари ҳам давом этмоқда.
Бироз олдин аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида финал беллашуви якунланди. Унда ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова БАА вакили Бишрелт Хорлоодоига қарши татамига чиқди.
Қувонарлиси, ушбу баҳсда Келдиёрова шидолар ҳисобига ғалаба қозониб, делегациямизга илк олтин медални тақдим этди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии