04 июн 19:37
Новости
Бокс/ММА
Богдан Гусковнинг мураббийи Крилов билан жанг учун тахминини айтди
UFC жангчимиз Богдан Гусковнинг мураббийи Григорий Арустамян спортчимизнинг 26 июль куни Никита Криловга қарши бўладиган жанглари ҳақида фикр билдирди.
- Богданнинг тайёргарлиги қандай кетмоқда?
- У бунгача ҳам яхши формада эди. Шунчаки уни жанггача тайёрламоқдамиз. Тезкорлик, чидамлилик доимо керак ва асосий эътиборни шунга қаратяпмиз.
- Унинг жанги учун тахминингиз қандай?
- Фақат ва фақат ғалаба. Биз фақатгина ғалаба учун машғулотлар олиб боряпмиз. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
- Богдан қай тарзда ғалаба қозонади деб ўйлайсиз? Тўлиқ давом этадими ёки финиш кўрамизми?
- Буни олдиндан айтиш қийин. Спорт нималигини жуда яхши биламиз. Биз ҳозир исталган гапни айтишимиз мумкин. Лекин шуни айтишим керакки, у тайёр. Аммо буни қай тарзда амалга оширади, ўша пайт кўрамиз, - деди мураббий Olamsport.com сайти журналисти Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии