02 дек 13:14
Новости
Бокс/ММА
Боксчиларимиз Беларусдаги халқаро турнирда қатнашади
2-8 декабрь кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида В.И.Ливенцев хотирасига бағишланган XXII халқаро хотира турнири бўлиб ўтади.
Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, мусобақада эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз ҳам баҳс олиб боришади.
Таркибимиз қуйидагича:
Эркаклар:
-54 кг. Фарёзбек Дўсматов
-60 кг. Шохрух Абдумаликов
-67 кг. Лазизбек Тўлқинов
-75 кг. Хусан Рихсибоев
-80 кг. Самандар Жалолов
-86 кг. Абдулазиз Абдураҳмонов.
Аёллар:
-48 кг. Жасмин Тоҳирова
-50 кг. Робия Бахтиёрова
-52 кг. Мухлиса Хушвақтова
-54 кг. Азиза Ёқубова
-60 кг. Муштарийбону Иброҳимжонова
-63 кг. Дилфуза Бекова
-70 кг. Ойша Тоирова
-75 кг. Мавлуда Мавлонова
-81 кг. Рухшона Парпиева.
Мураббийлар: Азим Худайқулов, Барбаро Фернандез Хименез, Жамол Пўлатов, Жавлон Эшматов, Юсуфжон Турсунов.
Мусобақада Жаҳонгир Солиев ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Ссылка :
Источник : t.me/boxinguzbekistan
Комментарии