31 июл 10:29
Новости
Борини дублга эришган ўйинда “Карагюмрук” жанговар дурангга имзо чекди. Шукуров норасмий дебют қилди
Туркия Суперлигаси янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Карагюмрук” қуйи дивизион вакили “Сакарьяспор”га қарши ўртоқлик учрашув ўтказди.
Баҳсда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўйиннинг 64-дақиқасида Отабек Шукуров захирадан майдонга тушиб, янги жамоасида норасмий дебютини ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло шогирдлари чемпионат доирасида илк тур учрашувини 7 август (21:15)да “Аланьяспор”га қарши ўтказади.
“Сакарьяспор” – “Карагюмрук” 3:3 (2:1, 1:2)
“New Sakarya Ataturk Stadium” стадиони
Голлар: Ҳоқон Ёвуз 8, Юмит Курт 13, Озан Соп 59 – Мбайе Дианье 43, Фабио Борини 52, 53

Ссылка :
Комментарии