13 дек 09:48
Новости
Breaking news! Тайсон Фьюри қайтмоқда. Бокс олами Британия дербисига гувоҳ бўлади
Фьюри 2026 йилнинг баҳор фасида ўтказиладиган бокс оқшомида ватандоши, собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага қарши жанг ўтказади. Бу Riyadh Season турнирининг асосий жанги бўлади. Британиялик боксчилар жанг учун дастлабки шартномани имзолашди.
The Ring хабарига кўра, бунгача ҳар икки боксчи биттадан жанг ўтказиши керак бўлади, улар ҳам Riyadh Season бокс оқшомлари доирасида бўлиб ўтади. Жанг ўтказиладиган жой ва аниқ сана ҳозирча номаълум, аммо иккала боксчи ҳам британиялик бўлгани ва айнан шу мамлакатда уларнинг энг кўп мухлиси борлиги сабабли, уларнинг жанги Лондондаги "Уэмбли" стадионида ташкил этилиш эҳтимоли юқори.
Бу ҳақида аввалроқ Жошуа ва Фьюри билан ишлайдиган промоутерлар Эдди Хирн ҳамда Фрэнк Уоррен бир-биридан мустақил равишда маълумот беришган эди.

Комментарии