RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

11 авг 20:10
Новости

Бокс/ММА

«Бу шармандалик» - Конор Макгрегор трилогияда Нейт Диазни жазоламоқчи

Конор кўп гапиради ва у осонроқ рақиб топишга ҳаракат қилади.

Конор Макгрегор ажойиб жангчи. У узоқ вақтдан бери октагонга чиқмади, аммо ҳамманинг диққат марказида бўлишда давом этмоқда. Ирландиялик жон-жаҳди билан тез орада UFC'да жанг қилишини кўрсатмоқда. Тўғри, бўладиган жангга тайёргарлик кўриш ўрнига, Конор рақиб ҳақида қарор қабул қила олмайди. Бироқ, амалга ошиши мумкин бўлган мақсадлар рўйхатига аллақачон Майкл Чендлер ва Жастин Гэтжи киритилган. Ва энди Макгрегор у рўйхатга бошқа исм қўшди.

Конор Нейт Диазга кучли зарба беришга қарор қилди. У UFC гангстерини блогер Жейк Пол билан рингдаги учрашувини танқид қилди: «Трилогияда жигарингни сендвич орасига соламан. Юзингга ҳам мушт туширмайман. Бир кун олдинги чиқишинг даҳшатли эди. Пол шунчаки тормоз, у ахлатдан бошқа нарса эмас. Эй, Худойим, бу шармандалик эди. Ҳатто Ронда ҳам менга ҳеч нарса қилмадинг, деб смс ёзди».

Балки Конор ҳақиқатан ҳам Нейт билан масалани ёпмоқчидир, чунки ҳозирча уларнинг қарама-қаршилиги дуранг. Биринчи жанг Диасга насиб этди, у иккинчи раунддаёқ ғалаба қозонди. Макгрегор эса ғалабага ҳакамларнинг бўлинган қарори билан эришди. Катта эҳтимол билан, ирландияликнинг ғурури ҳанузгача топталаётгандек, чунки у Диазни муддатидан олдин мағлубиятга учрата олмади.

Қолаверса, ирландиялик барча бўлажак рақиблар ичида энг осони Диаз эканлигини яхши билади. Тўғри, Чендлер сўнгги тўртта жангнинг учтасида мағлуб бўлди. Аммо у энг зўрларига енгилди - Чарльз Оливейра, Жастин Гэтжи, Дастин Порье. Ва уларнинг ҳар бири билан ёрқин жанг кўрсатди. Шу сабабли, Майкл билан бўлажак тўқнашув Конорнинг соғлиғига катта зарар этказиши мумкин. Гэтжи билан учрашув бундан ҳам хавфлироқ. У шунчаки Порьени синдирди ва у буни чиройли тарзда амалга оширди. Жастин даражасининг энг юқори чўққисида, шунинг учун у ирландияликни осонгина йўқ қилиб юбориши мумкин.

Бу фонда энг яхши вариант Диаз бўлиб кўринади. 2016 йилнинг август ойида Конор билан бўлиб ўтган сўнгги баҳсдан бери Нейт бор-йўғи тўртта жанг ўтказди. Хорхе Масвидал ва Леон Эдвардс мағлуб бўлди, Энтони Петтис ва Тони Фергюсон ғалаба қозонди. Аммо, умумий олиб қараганда, ҳозирги Стоктон гангстерининг спорт формаси идеал даражадан узоқ эканлиги аниқ. Пол билан бўлган жангда ҳам худди шундай кўринди. Агар блогернинг ўрнида маҳоратлироқ рақиб бўлганида, Нейт дастлабки раундлардаёқ нокаутга учраган бўларди, деган фикр ҳам йўқ эмас.

Конор тажрибали жангчи. Ва у Диаз билан жанг UFC'га оғриқсиз қайтишга ёрдам беришини яхши билади. Аммо Макгрегорнинг ўзи буни ростдан ҳам хоҳлайдими, деган катта саволлар туғилади. Ёки Нейт билан бокс қоидаларига кўра  жанг қила оладими? Улар боксда кўпроқ пул топишлари мумкин.


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook