07 апр 08:52
Новости
Дзюдо
Бугун Алмати шаҳрида Осиё Кубоги старт олади
7-9 апрель кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида кадетлар ўртасида Осиё Кубоги бўлиб ўтади.
Almaty Asian Cadet Cup 2023 турнирда 3 қитъанинг 10 давлати (Грузия, Греция, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Латвия, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, АҚШ, Ўзбекистон)дан жами 398 (247 ўсмир, 151 қиз) нафар дзюдочи татамига чиқади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 126 (85 ўсмир, 41 қиз) нафар аъзоси ҳам уч кун давомида медаллар учун баҳсларга киришади.
Ўғил болалар -50, -55, -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг, қизлар эса -40, -44, -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг вазн тоифаларида ташкил этиладиган беллашувларда ўз омадларини синаб кўрадилар.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик уч нафар рефери - Тимур Муҳаммедханов, Қаҳрамонжон Узоқов, Алишер Корганов Алматидаги беллашувларда ҳакамлик қилишади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии