12 мар 09:58
Новости
Самбо
Бугун Бухорода самбо бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланади
Бугун, 12 март куни Бухоро шаҳрида самбо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олади.
Ушбу мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан 350 нафарга яқин ёш самбочилар совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
Мазкур чемпионат асосида терма жамоамиз мураббийлари ёшлар терма жамоамизни шакллантиришади ва улар халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўладилар.
Беллашувлар 14 мартга қадар давом этади.

Ссылка :
Источник : t.me/uzbekistan_sambo
Комментарии