05 авг 07:00
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Бугун фақатгина бир нафар спортчимиз Париж Олимпиадасида қатнашади
Бугун, 5 август куни Париж Олимпиадасининг 10-кун беллашувлари ўтказилади.
Бугун фақатгина -60 кг вазнли юнон-рум курашчимиз Исломжон Баҳромов Олимпиадада қатнашади. У ўз иштирокини қочқинлар жамоаси аъзоси, келиб чиқиши эронлик Жамал Вализодага қарши бошлайди. Ушбу баҳс соат 18:00дан сўнг бошланади.
Вализода мағлуб этилса, чорак финалда Молдова ёки КХДР курашчилари кутиб турибди. Кун давомида фақатгина саралаш баҳслари ўтказилади. Спортчимиз саралашдан муваффақиятли ўта олса, медаллар учун кураш 6 август куни бўлади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии