08 янв 08:46
Новости
Бугун "Ҳумо" Тошкентда 2024 йил ҳисобидан илк ўйинида музга чиқади
Бугун хоккей бўйича Қозоғистон Очиқ чемпионати доирасида "Ҳумо" ҳамда "Иртиш" жамоалари ўртасидаги сўнгги, бешинчи учрашув ўтказилади.
Ўйин соат 19:30 да, Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да бошланади. Жамоалар ўртасида сентябрь ва декабрь ойларида ўтказилган тўртта учрашувнинг барчасида "Ҳумо" зафар қучган (7:1, 6:0, 4:1, 9:1).
Маълумот ўрнида, Мунтазам чемпионат жадвалида "Ҳумо" айни дамда 64 очко билан иккинчи, "Иртиш" эса 9 очко билан сўнгги, ўн биринчи поғонани эгаллаб турибди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии