15 сен 08:28
Новости
Шахматы
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Бугун 5-тур ўтказилади. Терма жамоаларимизнинг рақиблари аниқ бўлди
Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.
Бугун мусобақа доирасида 5-тур баҳслари ўтказилади.
Ҳозирча 6 очкога эга бўлиб турган эркаклар терма жамоамиз бугун Молдовага қарши баҳс олиб боради.
Мағлубиятсиз одимлаётган қизларимиз эса Грузияга қарши беллашадилар.

Баҳслар Ўзбекистон вақти билан соат 18:00да бошланади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии