19 дек 11:57
Новости
Конный спорт
Чавандозимиз Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этди
Саудия Арабистонида от спортининг конкур йўналиши бўйича “CSI 5*-W” дастурида Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Абдураҳмон Абдуллаев юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Спортчимиз Гран-при йўналиши ҳисобланмиш 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш баҳсида ўз имкониятини синаб кўрди.
18 ёшли иқтидорли чавандозимиз масофани жарима очколарисиз 37,28 сонияда босиб ўтди. Ушбу натижа билан у бешинчи натижани қайд этди. Юртдошимизни шоҳсупадан сониянинг бир неча улушлари ажратиб қолди холос.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии