09 июн 14:42
Новости
Бокс/ММА
Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман"
Майкл Чендлер Конор Макгрегор билан жангда ёрқин чиқиш қилишга ваъда берди.
"Конор доимо энг аввалиданоқ қизиқарли ва ёрқин жанг намойиш этади. Мен ҳам сизга "ёрворадиган" жанг кўрсатишга ваъда бераман. Жанг бошланганда мен октагон марказига келаман. Сиз юзма-юз жанг қиладиган икки йигитни кўрасиз. Энг кучлиси ғалаба қозонсин", - деди Майкл Чендлер.
Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Чендлер ўртасидаги жанг 30 июнь куни ўтказилади.
Ссылка :
Источник : MMA Junkie
Комментарии