19 авг 09:48
Новости
Бокс/ММА
Дацик бокс жангида Томпсонни техник нокаутга учратди
Россиялик оғир вазн тоифасидаги ММА жангчиси Вячеслав Дацик "Бойцовский клуб РЕН ТВ" турнирида рингга кўтарилди.
Дацик бокс қоидалари асосида ўтказилган жангда британиялик Оли Томпсонни муддатидан аввал мағлубиятга учратди. Рефери биринчи раунддаёқ жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди. Жанг тўхтатилишидан аввал томонлар бош билан тўқнашиб кетишганди. Ҳакамлар бу вазиятни қайта кўриб чиқишмади ва Дацикни ғолиб деб эълон қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Вячеслав Дацик бундан аввалги жангида қозоғистонлик Галимжан Жаслановга очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйганди. Томпсон эса май ойида бошқа бир россиялик спортчи, собиқ UFC промоушени жангчиси Алексей Олейник билан тўқнаш келган ва биринчи раунддаёқ номдор рақибини нокаутга учратган эди. Жангдан олдин Дацик Олейникнинг мағлубияти учун реванш олишини айтганди.

Ссылка :
Комментарии