21 окт 07:44
Новости
Бокс/ММА
Деонтей Уайлдернинг навбатдаги рақиби маълум
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер навбатдаги жангини Энди Руисга қаши ўтказади.
Бўлажак жангга Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) томонидан ноябрь ойида рухсат берилиши керак. Журналист Майкл Бенсон Marca нашрига таянган ҳолда бўлажак жанг тўғрисидаги маълумотни WВC президенти Маурисио Сулейман тасдиқлагани ҳақида хабар бермоқда.
Бу элиминатор жанги бўлиб, ғолиб WВC чемпиони Тайсон Фьюрининг камарига мажбурий даъвогарга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдер сўнгги бор Роберт Хелениусга қарши рингга кўтарилган эди.
Ссылка :
Источник : isport
Комментарии