31 окт 15:28
Новости
Бокс/ММА
Девин Хейни Райан Гарсияни судга бериш режасидан воз кечди
Энг енгил вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Девин Хейни 2024 йил апрель ойида бўлиб ўтган машмашали жангдан сўнг Райан Гарсия устидан судга бериш режасидан воз кечганини маълум қилди.
"Бу мен ва жамоам учун ёмон вазият бўлди, чунки биз айбдордек кўрсатиладик. У йигит фирибгарлик қилди, лекин барча танқид менга йўналди. Мен кўп пул йўқотдим. Суд орқали иш қилишни хоҳламадим, шунинг учун бу йўлни танламадим. Мен айтдим: келинглар, жанг қилайлик. Суд ҳақида унутамиз, ҳаммасини рингда ҳал қиламиз", — деди Хейни.
Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги ўзаро жангдан сўнг Райан Гарсиядан тақиқланган моддалар топилганди.
Ссылка :
Источник : The Ariel Helwani Show
Комментарии