04 ноя 16:26
Новости
Дзюдо
Диёра Келдиёрова финалда, Кадамбаева ва Нуриллаев бронза учун татамига чиқади
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг биринчи кун саралаш беллашувлари якунига етиб боряпти.
Қувонарлиси, -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова 1/2 финалда Олимпия ўйинлари совриндори, италиялик Одетте Гюффридани қўшимча дақиқалардаги вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Унинг олтин медаль учун кечадиган беллашувдаги рақибаси мўғулистонлик Сосорбарам Лҳагвасурен бўлади.
Афсуски, ярим финалда татамига чиққан яна икки дзюдочимиз мағлубият аламини тотиб кўришди. Сита Кадамбаева (-52 кг) айнан Сосорбарамга ютқазган бўлса, Кемран Нуриллаев (-60 кг) украиналик Дилшот Халматовга имкониятни бой бериб қўйди.
Кечки дастурда Нуриллаев мўғулистонлик Тсогт-Очир Бямбажавга, Кадамбаева эса польшалик Александра Калетага қарши татамига чиқади.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии