23 июн 15:37
Новости
Дзюдо
Диёра Келдиёрова Улан-Батор “Катта дубулға” турнири совриндори
Мўғулистонда дзюдо бўйича Улан-Батор “Катта дубулға” турнирининг биринчи куни якунланди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига битта бронза медали ёзиб қўйилди.
-52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Юртдошимиз бронза медали учун кечган беллашувда БАА вакили Хорлодои Биршелтдан устун келди. Ушбу натижа орқали спортчимиз жаҳон ва Париж-2024 Олимпидаси рейтинги учун ўз ҳисобига 500 очко ёзиб қўймоқда.
Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии