11 апр 08:24
Новости
Дзюдо
Дзюдочи қизларимиз Венгриядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти + ФОТО
Шу кунларда Андрей Штурбабин бош мураббийлигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Венгриянинг Тата шаҳрида бўлиб турибди.
Дзюдочи қизларимиз учун Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётган ушбу халқаро йиғин 13 апрелга қадар давом этади. Халқаро йиғинда 50 га яқин давлатдан 500 дан зиёд дзюдочи қатнашяпти. Терма жамоамиз аъзолари машғулотларда жисмоний ҳолатларини янада яхшилаш баробарида катта халқаро тажриба ҳам тўплашяпти.
Венгрияга йўл олган таркиб: Лазиза Ҳайдарова (-48 кг), Халимажон Қурбонова (-48 кг), Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг), Шукуржон Аминова (-57 кг), Маржона Нуруллоева (-63 кг), Хуршида Раззоқбердиева (-70 кг), Ширинжон Йўлдошева (-70 кг), Моҳларойим Тўхтамишева (+78 кг), Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг)
Мураббийлар: Андрей Штурбабин, Олимбой Олимов, Азиз Ташматов
Шифокор — Нелли Стромм









Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии