27 мар 04:39
Новости
Зимние виды спорта
Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв Жаҳон чемпионатининг қисқа дастурида чиқиш қилди ва эркин дастурга йўлланма олди
АҚШнинг Бостон шаҳрида фигурали учиш бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк кунги баҳслари давом этмоқда.
Мусобақада иштирок этаётган жуфтлик йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв қисқа дастурда чиқиш қилди.
23 жуфтлик орасидаги илк тўртлик гуруҳида чиқиш қилган вакилларимиз якунда 62.33 балл жамғарди. Улар Кийоши Ёшида томонидан ижро этилган Deal with Soul Madam қўшиғини музда акс эттиришди.

Қайд этиш жоиз, спортчиларимз еттита элементнинг биттагинаси — тулупда хато қилишди. Уларнинг қисқа дастурда бу мавсум доирасидаги энг яхши натижаси 64.62 бўлиб турибди.
ISU маълумотларига кўра, Гейниш ва Чигирёв эртага бўлиб ўтадиган эркин дастурга йўлланма қўлга киритиб улгурди. Бироқ қисқа дастурнинг ғолиб ва совриндорлари ҳозирча аниқланмади. Беллашувлар давом этмоқда.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии