27 июн 11:08
Новости
Элдор Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорининг фаолиятини қайси клубда давом эттириши кўпчилик учун қизиқ бўлмоқда.
“Рома“ ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини А Серияда давом эттиришга қарор қилган.
Футболчимиз “Кремонезе“нинг таклифини қабул қилган. А Серияга қайтган жамоа 29 ёшли ҳужумчининг трансфери учун 8 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақида Италиянинг “Gazzetta“ нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродовга “Кремонезе“дан ташқари Туркиянинг “Истанбул Башакшехир“ ва Франциянинг “Ренн“ клублари ҳам қизиқиш билдирганди.

Ссылка :
Комментарии