24 мая 09:49
Новости
Водные виды спорта
Элдорбек Усмонов Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатди
Сузиш бўйича Марказий Осиё 1-Очиқ чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли кечди.
50 метр масофага баттерфляй усулида сузиш дастурида иштирок этган Элдорбек Усмонов 23.32 натижа билан олтин медални қўлга киритди ва Ўзбекистон рекордини ўрнатди.
Эслатиб ўтамиз, бу масофа бўйича аввалги миллий рекорд ҳам Усмоновга тегишли бўлиб, у Ўзбекистон чемпионатида ўрнатилганди — 23,41.
Ссылка :
Источник : t.me/aquatics_uz
Комментарии