15 апр 12:05
Новости
Бокс/ММА
"Энг муҳими — фурсат келганида тайёр бўлиш". Арман Царукян навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди
UFC жангчиси Арман Царукян ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзининг навбатдаги жанги бўйича пост қолдирди.
"Кўпчилик қачон жанг бўлишини сўраяпти. Мен ҳозирда хотиржамман — машқ қиляпман, диққатимни жамлаганман ва ўз вақтимни кутяпман. Спорт ҳар доим адолатли эмас, аммо меҳнат қилсанг, таслим бўлмасанг ва ўз йўлингда қатъий бўлсанг, барчаси келади. Энг муҳими — фурсат келганида тайёр бўлиш", — деб ёзди Царукян.

Ссылка :
Источник : MMA Junkie
Комментарии