06 сен 14:29
Новости
Спортивная борьба
Эркин курашчиларимизнинг Жаҳон чемпионатига борадиган таркиби тасдиқланди
13-21 сентябрь кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.
Йилнинг энг нуфузли мусобақасида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ҳам иштирок этади.
Хусусан, мураббийлар штаби томонидан эркин кураш бўйича терма жамоамиз таркиби тасдиқланди. Рўйхатда Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Ғуломжон Абдуллаев ҳам бор. Оғир вазн тоифасидаги тажрибали курашчимиз Ҳасанбой Раҳимов ҳам таркибга киритилди.

Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии