04 апр 12:40
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Эркин курашчиларимизнинг лицензион турнир учун таркиби маълум бўлди. Бекзод Абдураҳмоновни кўрамизми ёки Разамбек Жамалов?
Аввалроқ хабар берганимиздек, 19-21 апрель куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнири ташкил этилади.
Мусобақада иштирок этувчи эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби маълум бўлди.
57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
65 кг: Умиджон Жалолов
74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
97 кг: Магомед Ибрагимов
125 кг: Ҳасанбой Раҳимов.
Илгарироқ, аёллар кураши бўйича термамизнинг лицензион турнир учун таркибини эълон қилган эдик.

Ссылка :
Источник : UWW_UZB
Комментарии