RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

12 фев 13:58
Новости

Эртага U-20 Осиё кубоги бошланади, мураббийимиз Фарҳод Нишонов мусобақа олдидан нималар деди?

Эртага Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Ўзбекистон U-20 илк турда яманлик тенгдошларига қарши майдонга тушадилар. Терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Нишонов мусобақа олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


— Мусобақа ҳақида фикрларингиз қандай, бу сиз ва жамоангиз учун қай даражада аҳамиятга эга?

— Ушбу ёш тоифасида Осиё кубоги каби мусобақанинг аҳамияти жуда ҳам катта саналади. Чунки бу – ёш футболчилар учун профессионал футболга ўтиш босқичи бўлиб, улар бу каби мусобақалар орқали ўз «ном»ларини қозонадилар ва ўз ўринларини мустаҳкамлайдилар. Шу сабабли, Осиё кубоги футболчиларнинг кейинги профессионал фаолиятлари ва ҳаётлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақага қандай тайёргарлик кўрди?

— Осиё кубогига режа асосида, етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Биласиз, жамоамиз мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бу сафар ҳам энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз.

— Яманга қарши илк ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

— Ҳар доим мусобақани яхши бошлаб олиш муҳим, шу сабабли ўзига яраша қийинчилиги ва босими бўлади. Эртага биринчи учрашувда Яманга қарши майдонга тушамиз. Футболчиларимиз тайёр, йигитлар ҳаммасини тушуниб, ҳис қилиб туришибди.

— Таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати қандай?

— Таркибимизга келсак, футболчиларимиз жисмоний ва руҳий ҳолати билан ҳам ҳаммаси жойида. Айтганимдек, мусобақага ҳар томонлама тайёрмиз. Футболчиларимиз майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Ўзаро дўстона алоқада ва бир бирини қўлллаб-қувватлашмоқда. Мен йигитларга ишонаман, Худо хоҳласа, албатта мақсадимизга етамиз.

— Ушбу мусобақа ёш футболчиларнинг халқаро майдондаги тажрибасини оширишда қай даражада муҳим?

— Таркимизда халқаро майдонда тўп сурган, нуфузли мусобақаларда иштирок этган тажрибага эга ўйинчиларимиз бор, шу билан бир қаторда, ўзини кўрсатишга тайёр янги иқтидорли футболчиларимиз ҳам етарли. Ўйлайманки, бу каби катта ўйинлар орқали улар улкан тажриба орттиришади.

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, чемпионлик билан мухлисларимизни хурсанд қилишни ният қилганмиз. Бу йўлда барча ишни қилишга тайёрмиз. Халқимизни яхши натижалар билан хурсанд қилиш биз учун энг катта бахт бўлади. Айтганимдек, олдимизга чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз ва бунга етишиш учун ҳамма нарса етарли. Аҳил, ғалабага чанқоқ пўлат характерга эга жамоани кўряпман. Ўйлайманки, мазкур мусобақа янги номларни кашф қилади. Футболчиларимиз майдонда борини бериб курашишга тайёр. Жамоамиз билан энг юқори мақсад учун ҳаракат қиламиз, — деди Фарҳод Нишонов.


"С" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман учрашуви 13 февраль Тошкент вақти билан соат 14:15да Шенчжендаги "Ёшлар футбол базаси" 1 майдонида старт олади.

Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook