23 апр 19:12
Новости
Бокс/ММА

Етти боксчи тарихдаги энг кўп маош олган 50 нафар спортчи қаторига кирди, улар орасида Муҳаммад Али йўқ!
Нуфузли Sportico нашри етти нафар боксчини ўз ичига олган тарихдаги энг кўп маош олган спортчиларнинг Топ-50 рўйхатини эълон қилди.
Кучли ўнталикка бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, фаолияти давомида 1,52 миллиард доллар ишлаб топган америкалик Флойд Мейвезер киритилган. Рўйхатнинг 19-поғонасида оғир вазнда афсонавий собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон (965 миллион доллар) жойлашган.
Рўйхатда 23-ўринни олтита вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик Мэнни Пакьяо (775 миллион доллар) эгаллаган. Сауль Альварес ва Жорж Форман ўз фаолияти давомида 730 миллион доллар ишлаб топиб, 27-ўринни эгаллашди.
Рейтингнинг 31-поғонасида Оскар де ла Хойя (705 миллион доллар), Эвандер Холифилд эса 42-ўринда (650 миллион доллар) жойлашган.
Ссылка :
Источник : Sportico
Комментарии