12 июн 10:45
Новости
Спортивная борьба
Европа ва Осиё чемпиони Ильяс Бекбулатов фаолиятини якунладими?
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ильяс Бекбулатов карьераси бўйича бир қарорга келган кўринади.
74 кг вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этган Европа ва Осиё чемпиони эндиликда аввалгидек мусобақаларда иштирок этиш хоҳиши йўқ эканини айтди.
"Гиламга қайтиш истагим йўқ. Хоҳиш йўқ. Олимпиадада эса энди аниқ қатнашмайман. Олимпиада мавзуси энди ёпиқ. Балки қандайдир турнирларда қатнашарман. Балки мураббийлик ҳам қиларман", дейди Бекбулатов.
Маълумот учун, эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоасида уч нафар таниқли спортчи мавжуд, булар: Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва Ильяс Бекбулатов.
Ссылка :
Источник : t.me/UWW_UZB
Комментарии