01 мая 19:12
Новости
Шахматы

ФИДЕ рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов бу сафар ҳам олтинчи ўринда қолди
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) апрель ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди.
Рейтингда ҳали ҳам норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен пешқадам. Кучли учликда Хикару Накамура ва Гукеш Доммаражу кетмоқда.
Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов апрель ойидаги рейтингда ҳам ўтган ойдаги сингари олтинчи ўринни сақлаб қолди.
Янгиланган рейтингнинг кучли ўнлиги:
1. Магнус Карлсен (Норвегия, 2837)
2. Ҳикару Накамура (АҚШ, 2804)
3. Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2787)
4. Аржун Эригаиси (Ҳиндистон, 2782)
5. Фабиано Каруана (АҚШ, 2776)
6. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2771)
7. Рамешбабу Праггнанандха (Ҳиндистон, 2758)
8. Ий Вей (Хитой, 2758)
9. Алиризо Фирузжо (Франция, 2757)
10. Ян Непомняший (Россия, 2757).
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии