17 окт 08:04
Новости
Бокс/ММА
Фьюрининг мураббийи Усикдан учралган мағлубият сабабини айтди
Тайсон Фьюрининг мураббийи Энди Ли Александр Усикка қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди.
"Тайсон ақлбовар қилмас жасорат кўрсатди. У сўнгги иккита раундда ғалаба қозонди. Мен дуранг бўлади деб ўйлагандим.
Жанглар машғулотлар сабаб ютилади ва ютқазилади. Тайсон қошдаги жароҳат сабаб машғулот лагери вақтида спарринг қила олмади. Реваншда барчаси бошқача бўлади. Чунки реванш олдидан у спарринг туша олади", - деди Ли.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги реванш 21 декабрь куни Саудия Арабистонида ташкил этилади.
Ссылка :
Источник : Boxing News 24
Комментарии