21 июл 16:26
Новости
Теннис
Гамбург: Анастасия Потапова рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади
Германиянинг Гамбург шаҳрида нуфузли WТА мусобақаси давом этмоқда.
Сайёрамизнинг 19-рақамли теннисчиси Барбора Крейчикова россиялик Анастасия Потаповага қарши кортга чиқди. 1 соат 12 дақиқа давом этган учрашувда Анастасия Потапова рақибини 6:1, 6:3 ҳисобларида таслим этди ва ярим финалга йўл олди.
Ссылка :
Источник : gotennis.ru
Комментарии