30 дек 09:57
Новости
Бокс/ММА
Гандбол. Сингапурдаги Осиё чемпионатида иштирок этган йигитларимиз ҳам, қизларимиз ҳам кумуш медалга эга чиқди
26-29 декабрь кунлари Сингапурда гандбол бўйича ёшлар (ўғил болалар ва қизлар) ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилди.
Осиё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этди.
Давравий тизимдаги турнир давомида йигитлар терма жамоамиз Гонгконг, Малайзия, Хитой Тайпейи, Тайвань устидан ғалаба қозонди. Якуний, финал беллашувида эса ҳамюртларимизга Япония терма жамоаси рақиблик қилди. Баҳс 30:30 ҳисобида якунланди. Тўплар нисбатида эса японияликлар биргина гол фарқи билан ёшларимиздан устун келди. Шу тариқа, ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Аҳамиятлиси, қизлар терма жамоамиз ҳам нуфузли мусобақанинг кумуш медалларига эга чиқди. Улар мусобақа давомида Малайзия, Гонгконг, Япония, Индонезия, Сингапур устидан зафар қучди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Тайванга имконият бой берилди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии