08 окт 09:36
Новости
Фехтование
Гулистан Пердебаева Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан йилнинг энг яхши спортчиси сифатида эътироф этилди
Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) йил якунлари бўйича энг яхшиларни маълум қилди.
Қувонарлиси, улар орасида 2 нафар ҳамюртимизни учратиш мумкин.
Ҳакамлик борасида улкан ютуқларга эришиб бораётган Дилором Турдиқулова шпага йўналишида айни пайтдаги энг яхши 3 ҳакамдан бири сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, сабля бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон рейтинги пешқадами, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулистан Пердибаева мазкур йўналишда энг яхши спортчи сифатида қайд этилди.
Ссылка :
Источник : olympic.uz
Комментарии