08 авг 21:28
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун курашадиган бўлди
Эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев ярим финал баҳсида гиламга чиқди.
57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финал доирасида америкалик Спенсер Лига 4:14 ҳисобида имкониятни бор берди.
Энди у эртага кечки дастурда бронза медали учун беллашади. Бўлажак баҳсда Ғуломжонга хитойлик Зоу Ванхау ва Қирғизистон вакили Бекзат Алмаз Улуу жангининг ғолиби рақиблик қилади.
Ҳамюртимиз иштирокидаги баҳс эртага 21:15 дан сўнг бошланади.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии