08 авг 15:23
Новости
Спортивная борьба, Париж-2024
Ғуломжон Абдуллаев ҳам чорак финалда!
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ғуломжон Абдуллаев (57 кг) Париж Олимпиадасида нимчорак финал жангини ўтказди.
У озарбайжонлик Алиаббас Рзазадега қарши гиламга чиқди ва 11:4 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Ҳамюртимиз энди чорак финал босқичи доирасида арманистонлик Арсен Харутунян билан тўқнаш келади. Баҳс 16:05 дан сўнг бошланиши кутилмоқда.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии