20 сен 14:53
Новости
"Ҳумо" жамоаси бугун "Иртиш"га қарши иккинчи уй ўйинини ўтказади
Бугун Қозоғистон Очиқ чемпионатида иштирок этаётган "Ҳумо" хоккей жамоаси мавсумдаги олтинчи ўйинини ўтказади.
Бугунги ўйинда "қанотлилар" "Иртиш" жамоасига қарши музга чиқади. Учрашув соат 19:30да "Ҳумо Арена"да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" жамоаси кеча ўтказилган илк учрашувда 7:1 ҳисобида зафар қучган эди ва ўз ҳисобига икки очкони қўшиб қўйган эди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии