27 дек 08:25
Новости
"Ҳумо" жароҳатдаги хоккейчилари ҳақида маълумот берди
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби лазаретдаги вакиллари бўйича хабар берди.
"Ҳимоячи Иван Степаненко юқори тана қисмидаги жароҳатдан тикланишда давом этмоқда. Тахминий сафга қайтиш муддати: 6-13 январь.
Ҳужумчи Жавоҳир Расулов ҳам касалликка чалинган. Тахминий сафга қайтиш муддати: 7 кун.
Данила Карабань пастки тана қисмидаги жароҳатни даволаш билан банд. Тахминий сафга қайтиш муддати: 8 кун.
Ҳимоячи Даниэль Коган Тошкентда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳужумчи Владислав Дюкарев юқори тана қисмидаги жароҳатдан тикланмоқда. Тахминий сафга қайтиш муддати: 2025 йил март ойига белгиланган", дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Ссылка :
Источник : hchumo.uz
Комментарии