12 авг 21:48
Новости
"Ҳумо" мавсумдаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей жамоаси Минск шаҳридаги йиғинини давом эттирмоқда.
Бугун жамоамиз йиғин доирасида Бобруйскнинг "Динамо-Шинник" жамоасига қарши ўйин ўтказди.
Учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Буллитлар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди.
Шу тариқа, "Ҳумо" ўртоқлик ўйинида 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии