10 фев 10:10
Новости
"Ҳумо" ўз сафига янги дарвозабон қўшиб олди
"Ҳумо" жамоаси плей-офф олдидан таркибни кучайтирмоқда.
Қозоғистон Про-Лигасида 2-ўринни қўлга киритиб, плей-оффга йўлланма олган Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ўз сафига янги дарвзонабон қўшиб олганини эълон қилди.
"Ҳумо" хоккей клуби дарвозабон Андрей Янков билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади.
Андрей Янков 1989 йилнинг 2 июнида Уст-Каменогорскда таваллуд топган. Қозоғистоннинг ўсмирлар, ёшлар ва талабалар терма жамоаларида ўйнаган. "Торпедо", "Арлан" ва "Қулагер" жамоалари таркибида ўйнаган.
"Ҳумо" таркибида Андрей 1-рақам остида фаолият юритади, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
"Ҳумо" плей-оффдаги илк ўйинини 16-17 февраль кунлари "Горняк" жамоасига қарши ўтказади.
Ссылка :
Источник : t.me/hc_humo
Комментарии