01 ноя 13:39
Новости
Бокс/ММА
Ҳумоюн Тўхтамуродов ва Бобур Абдулазизов кейинги жангини Тошкентда ўтказади
Маълум бўлишича, 14 декабрь куни Тошкентдаги "Ҳумо арена" мажмуасида қўлқопсиз жанглар бўйича халқаро турнир ўтказилади.
Турнрида ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш усталари — Ҳумоюн Тўхтамуродов ва Бобур Абдулазизов октагонга кўтарилади.
Бу ҳақда спортчилар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берган. Ҳозирча 14 декабрь куни Тўхтамуродов ва Абдулазизовга кимлар рақиб бўлиши айтилмаган.
26 ёшли Ҳумоюн Тўхтамуродов фаолияти давомида ҳозиргача 18 та жанг ўтказиб, 13 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган. Бобур Абдулазизов ҳисобида эса 21 та ғалаба ва 11 та мағлубият мавжуд.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии