05 ноя 13:07
Новости
Дзюдо
Икки дзюдочимиз фахрийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди
Франция пойтахти Париж шаҳрида дунёнинг 66 давлатидан келган жами 2366 нафар фахрий дзюдочилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Бир нечта ёш тоифасида ташкил этилган ушбу дунё биринчилигида ўзбекистонлик фахрий дзюдочилар ҳам медаллар учун баҳс олиб боришди. Улардан икки нафари ўз вазн тоифаларида шоҳсупага кўтарилишди.
-73 кг вазнда татамига чиққан Тимур Худайкулов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. -100 кг вазнда курашган Фахриддин Шарипов эса бронза медалини қўлга киритди.
Худайкулов финалга қадар ирландиялик Ноэл Науде, франциялик Энтони Гарви, испаниялик Родригес Бланко, мўғулистонлик Алтансуҳ Довдонни мағлубиятга учратди.







Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии