26 ноя 14:17
Новости
Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради
29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Суперлига 30-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Шўртан” учрашуви тарихий аҳамият касб этади.
Мазкур баҳсни илк бор Ўзбекистон Суперлигаси даражасида аёл мутахассис — Насибабону Тошмуҳаммедова бошқариб боради.
Унга қанотларда тажрибали ёрдамчи ҳакамлар — Кристина Середа ва Зилола Раҳматова ёрдам беради.
Бу учрашув Ўзбекистон ҳакамлик мактабида янги босқични бошлаб беради.

Ссылка :
Источник : ufa.uz
Комментарии