12 мар 10:50
Новости
Теннис
Индиан-Уэллс: Медведев 4-босқичга йўл олди
Индиан-Уэллсда нуфузли “Мастерс” мусобақаси давом этмоқда.
Сайёрамизнинг 4-рақамли теннисчиси Даниил Медведев учинчи босқичда Себастьян Кордга қарши кортга чиқди. 2 соат 32 дақиқа давом этган баҳсда россиялик 6:4, 5:7, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Энди Медведев чорак финал йўлланмаси учун Григор Димитровга қарши кортга чиқади.
Ссылка :
Источник : gotennis.ru
Комментарии