RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

30 ноя 19:35
Новости

Бокс/ММА, Это интересно!

Ирландия президенти “арзимас одам”. Сиёсатга аралашаётган Конор Макгрегор

“Ирландия керакли ўзгаришларни кўриш учун яшайди. Агар улар тез орада Ирландия хавфсизлигини таъминлаш режасини ишлаб чиқмасалар, ўзим буни қиламан”.

Конор Макгрегор Дублин яқинида содир бўлган воқеалардан сўнг, номаълум шахс пичоқ билан аҳолига ҳужум қилиб, беш киши, жумладан болаларни яралаганидан кейин Ирландия ҳукуматини қоралади. Шундан сўнг пойтахтда норозилик намойишлари содир бўлиб, погромлар ва оммавий ҳибсга олишлар бошланди. Болаларга қилинган ҳужумдан кейин 34 киши ҳибсга олинди, машиналар ёқиб юбоирлди, полиция ҳодимлари жароҳатланди. 23 ноябрь куни бўлган воқеада 30 ёшли мактаб ишчиси ва унинг 5 ёшли қизининг аҳволи оғир. 


Ҳодисадан бир неча соат ўтгач, Дублинда муҳожирларга қарши шиорлар билан намойишлар кузатилди. Натижада оммавий погромлар ва талончилик бўлди. 13 дўкон, 11 полиция машинаси, 3 автобус ва трамвай зарар кўрди. Полициячилардан бири оғир тан жароҳати олган. Жума куни кечқурун пойтахт полицияси назоратни тиклади ва 34 кишини ҳибсга олди, гарчи тартибсизликда 500 га яқин киши иштирок этган бўлса-да, полиция воқеадан кейин “безори гуруҳ”ни айблади. “Кеча биз кўрган нарса зўравонликнинг фавқулотда авж олиши эди. Бу биз 10 йиллар давомида кўрмаган манзаралар эди” дейди полиция комиссари Дрью Харрис. 


Мамлакат бош вазири Лео Варадкар ҳиссиётли баёнот билан чиқди: “Жиноятчилар қила олмаган бу ишни Ирландияни севганлари учун қилишди. Қанчалик аянчли бўлса ҳам булар ватанпарварлик туйғуси билан қилинмади. Улар нафратга тўла, зўравонликни, тартибсизликни ва бошқаларни хафа қилишни яхши кўрганлари учун шундай қилишди. Тўполонларда қатнашганлар Ирландияни ва ўзларининг оилаларини шарманда қилди”. Харриснинг сўзларига кўра, бўлиб ўтган воқеа радикаллашув элементи эди. Бунинг сабабларини у ҳужумчи муҳожир эканлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалган ижтимоий тармоқлар билан боғлади. 


BBC Dublin мухбири Айофе Море шундай дейди: 

“Мактаб яқинидаги воқеадан сўнг иловаларда маълум миш-мишлар тарқалди ва ўнг фаоллар жиноят содир этилган жойда норозилик намойиши ўтказишга қарор қилишди. Аммо норозилик тартибсизликка айланди ва унинг иштирокчилари, жумладан, болалар ҳамда ёшлар тез орада Дублин шаҳар марказининг катта қисмини тўлдирди. Бир неча ой давомида шунга ўхшаш нарса содир бўлиши ҳақида қўрқув мавжуд. Ирландия Республикасида ўнглар сони кўпайди ва улар катта кучга айланди. Ўшалар яқинда мамлакат парламети олдида норозилик намойиши ўтказдилар. Бироқ, пайшанба оқшомидаги тартибсизликлар кўлами пойтахтда ўнлаб йиллар давомида кузатилмаган даражада бўлди”. 

Бўлиб ўтган ҳодисалардан кейин Конор Макгрегор Ирландия президентини “арзимас” деб атади ва ҳукумат сиёсатини танқид қилди. Пичоқли ҳужум Ирландияга иммигрантлар оқими билан боғлиқ умумий кескинлик фонида содир бўлди. Илгари Дублинда “Ирландия гавжум” деб ёзилган плакатлар билан намойишлар бўлиб турарди. Охирги расмий маълумотларга қараганда, 2022 йил апрелидан 2023 апрелигача мамлакат 140 мингдан ортиқ муҳожирни қабул қилган – бу 2007 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. 

Конор норозилик намойишлари акс этган кадрларни чоп этиб, ҳужум қилган одамни “руҳий нонормал хорижлик” деб таърифлаган. У Ирландия президенти Майкл Хиггинсга мурожаат қилди, уни “арзимас” деб атади ва асосий амалдорларни ҳам танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат раҳбариятида асосий муаммоларни, хусусан хавфсизлик масалаларини ҳал этиш режаси йўқ.


“Дублин шаҳар марказидаги жирканч манзаралар, даҳшат. Одамлар Ирландия ҳукумат сиёсатидаги кўплаб муваффақиятсизликлардан ғазаб остида дўконларни талон-тарож қилишмоқда. Бу режим қачондир битта бўлса ҳам муваффақиятли стратегияга эга бўлганми? Соғлиқни сақлаш – бу бутунлай чалкашлик. Даҳшатли уй-жой инқирози. Иммиграция очиқ. Иқлим масалаларида иккиюзламачилик. Кўчалардаги хавф рекорд даражага етди. Муваффақиятларни номлашимиз мумкинми? Сиз бизнинг кўчаларимизни талон-тарож қилган ва зарар етказаётган талочиларни қоралашингиз мумкин. Лекин бу ўтиб кетганда, Ирландия ҳукуматининг кўплаб муваффақиятсиз сиёсатларига яна бир бор нур тушади. Биз ҳаракатингизни кутяпмиз. Ўзгартиринг ёки қолдиринг!”, дейди собиқ UFC чемпиони. 

Кейичалик Конор хавфсизликни таъминлашга тайёр эканлигини ёзди: “Мен кечаги тартибсизликлар ва ўз вазифаларини бажараётган ходимларимизга қилинган ҳужумларни маъқуллайман. Талончиликни қабул қиламан. Содир бўлган воқеа биз дуч келган муаммоларни ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ўзгариш учун ҳаракат қилиш кераклигини тан оламан, бу тезроқ бўлиши лозим! Айни дам ташкилий ишлар билан бандман. Ишонинг, мен анча тартиблиман. Ирландия керакли ўзгаришларни кўриш учун яшайди. Агар улар тез орада Ирландия хавфсизлигини таъминлаш режасини ишлаб чиқмасалар, ўзим буни қиламан”.


Хорижий сайтлар асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади 

Рейтинг: +1   

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook