RU

Последние новости

12:36Боксеры Узбекистана сегодня поднимутся на ринг в финалах чемпионата мира 0 10:30В первый день чемпионата Узбекистана победители определились в 5 категориях + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24В Ташкенте состоялась церемония награждения FIA Awards + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 19:02Боксеры, вышедшие в финал чемпионата мира приняли участие в церемонии face-to-face (ФОТО) 0 07:52Сегодня в Карши стартует чемпионат Узбекистана среди молодёжи 0 01:396 боксеров Узбекистана вышли в финал чемпионата мира IBA (полный список результатов) 0 11:55Завтра саблистки Узбекистана начнут участие в Budapest Cadet and Junior World Cup 0 10:34Делегация FIA ознакомилась с деятельностью Единого центра оперативного управления в Ташкенте 0 10:209 боксеров Узбекистана поборются за путевку в финал чемпионата мира IBA (Пары) 0 01:129 боксеров Узбекистана вышли в полуфинал чемпионата мира IBA (результаты) 0 09:38Сегодня 11 боксеров поднимутся на ринг чемпионата мира IBA (полный список) 0 22:15Хасанбой Дусматов победил соперника из Турции 0 20:32Акмалжон Исроилов поднялся на ринг против боксера из Казахстана 0 18:47Узбекская теннисистка Камилла Рахимова выиграла титул WTA 125 в Анже 0 18:46Асилбек Жалилов одержал очередную победу на ЧМ 0

11 ноя 22:29
Новости

Тяжелая атлетика, , Каратэ, Муайтай

Ислом бирдамлиги ўйинларининг тўртинчи кунини 7 та медаль билан якунладик!

Ар-Риёд шаҳрида Ислом бирдамлиги ўйинларининг тўртинчи кунги беллашувлари биз учун ниҳоясига етди.

Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.  

Бугунги кун якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди 

Совриндорларимиз рўйхати билан танишинг: 

Олтин:

Севинч Раҳимова (каратэ, аёллар, 55 кг).

Кумуш:

Гулшан Алимардонова (каратэ, аёллар, 50 кг)

3 та: Ригина Адашбаева (оғир атлетика, аёллар, 86 кг)

Илья Сибирцев (сузиш, эркаклар, 200 м масофага эркин усулда).

Бронза:

Футзал терма жамоамиз.





22:12. Тажрибали каратэ устаси Севичн Раҳимова Ар-Риёддаги Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибига айланди! У олтин медал йўлида марокашлик Шайма Элхайтини 7:3 ҳисобида доғда қолдирди ва делегациямизга навбатдаги олтин медални тақдим этди!


22:07. Афсус, сузувчи йигитларимиз ҳам 4х100 комплекс сузиш дастурининг ҳал қилувчи босқичини еттинчи ўринда якунлашди. Улар 3:51.92 сония натижа қайд этишди.


21:57. Сузиш бўйича аёллар жамоамиз 4х100 комплекс сузиш дастури финалида қатнашди ва 4:39.20 сония билан еттита жамоа орасида бешинчи бўлди.


21:53. Каратэчимиз Гулшан Алимардонова ҳам кумуш медални қўлга киритди. -50 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз эронлик рақибига мағлуб бўлди ва кумуш медал соҳиби бўлди.


21:44. Ригина Адашбаевада яна иккита кумуш! Ҳамюртимиз силтаб кўтаришда 133 кг икки курашда эса 238 кг билан яна икки кумуш медалга эга чиқди.


21:30. Илья Сибирцев 200 м масофага эркин усулда сузиш баҳсларида кумуш медалга эга чиқди — 1:50.04.


Сузувчиларимиз иштирокидаги ярим финаллар якунига етди. Натижалар қуйидагича:

Аёллар, 50 м масофага чалқанча усулда сузиш ярим финали:

5. Паризод Абдукаримова (31.31) финалга йўл олди;

Эркаклар, 50 м масофага чалқанча усулда сузиш ярим финали:

9. Михаил Клешко (26.71) иштирокини якунлади;

Эркаклар, 100 м масофага баттерфляй усулида сузиш ярим финали:

1. Элдорбек Усмонов (52.92) энг яхши натижа билан финалга йўл олди;

Эркаклар, 50 м масофага брасс усулда сузиш ярим финали:

4. Искандар Садуллаев (28.49) финал масаласини ҳал қилди.


21:23. Анастасия Зелинская 200 м масофага эркин усулда сузиш беллашувлари финалида иштирок этди ва 2:12.12 сонияда маррага етиб келди. Бу орқали ҳамюртимиз ҳал қилувчи босқичда саккиз нафар спортчи орасида олтинчи натижани қайд этди.


20:46. Оғир атлетикачи Ригина Адашбаева (86 кг) даст кўтариш баҳсларида кумуш медалга эга чиқди. У 105 кг тошни ўзига бўйсундирди. Олдинда силтаб кўтариш бўйича беллашувлар кутмоқда.


19:43. БРОНЗА! Футзал терма жамоамиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда Саудия Арабистонини 1:1 (пенальтилар сериясида 6:5) мағлубиятга учратди ва Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорига айланишди.


Футзалчиларимизнинг Саудияга қарши ўйини асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланади.


16:55. -55 кг вазнли муайтайчимиз Азиза Маъмурова мусобақани ғалаба билан бошлади. У илк жангида ливиялик рақибасини 30:27 ҳисобида мағлуб этди.


16:25. -65 кг вазн тоифасидаги муайтайчимиз Жаҳонгир Муҳиддинов эронлик рақибига 27:30 ҳисобида ютқазди.


16:30. -77 кг вазнли оғир атлетикачимиз Гулшодахон Дадамирзаева ўз чиқишини 5-ўринда якунлади. 


16:05. -60 кг вазнли муайтайчимиз Ҳасан Саломов иорданиялик рақибини 30:26 ҳисобида мағлубиятга учратди.


15:55. Каратэ. -55 кг вазнли Гулшан Алимардонова чорак финалда Саудия Арабистони, ярим финалда эса БАА вакилаларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. 


14:30. Каратэчимиз (-84 кг) Шуҳрат Намозов аввалига Судан вакилини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда эса сенегаллик рақибига 0:2 ҳисобида ютқазди. 


13:30. Сузувчиларимиз кундузги дастурда иштирок этишди: 

4х100 комплекс, эркаклар жамоамиз саралашда 3:57.25 дақиқа билан финалга ўтди. 

200 метр, эркин: Анастасия Зелинская 2:12.48 дақиқа билан финалга йўл олди

200 метр, эркин: Илья Сибирцев 1:50.98 дақиқа билан финалга йўл олди


— — — — —

Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:  

12:05. Сузиш (эркаклар, 50 м масофага брасс усулида, саралаш). Искандар Садуллаев

12:05. Сузиш (эркаклар, 50 м масофага брасс усулида, саралаш). Муҳаммадисмоил Раҳмонов

12:10. Сузиш (эркаклар, 100 м масофага баттерфляй усулида, саралаш). Абдулазизбек Абдумажидов

12:10. Сузиш (эркаклар, 100 м масофага баттерфляй усулида, саралаш). Элдорбек Усмонов

12:10. Каратэ (эркаклар, 84 кг, нимчорак финал). Шуҳратжон Намозов - Абдалла Али Мустафа (Қувайт)

12:30. Сузиш (эркаклар, 200 м масофага эркин усулда, саралаш). Илья Сибирцев

12:30. Сузиш (эркаклар, 200 м масофага эркин усулда, саралаш). Юрий Петровнин

13:15. Муай-тай (эркаклар, 55-60 кг, нимчорак финал). Ҳасан Саломов - Аҳмад Алҳаддад (Қувайт)

14:00. Оғир атлетика (аёллар, 77 кг, финал). Гулшодахон Дадамирзаева

14:25. Муай-тай (эркаклар, 60-65 кг, нимчорак финал). Жаҳонгир Муҳиддинов - Маъсуд Абдулмалики (Эрон)

14:55. Муай-тай (аёллар, 50-55 кг, нимчорак финал). Азиза Маъмурова - Мариана Ҳижази (Ливан)

18:00. Футзал (эркаклар, бронза медали учун). Ўзбекистон - Саудия Арабистони

20:20. Сузиш (аёллар, 50 м масофага чалқанча усулида, ярим финал). Паризод Абдукаримова

20:00. Оғир атлетика (аёллар, 86 кг, финал). Ригина Адашбаева

20:35. Сузиш (аёллар, 50 м масофага брасс усулида, ярим финал). Маҳдия Мухторова.

Рейтинг:    

Комментарии

< посмотреть последние новости

Press "Like"
to read Olamsport at facebook