18 ноя 14:00
Новости
Бокс/ММА
Ислом Болтаев ATFC камари учун жанг қилади
Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Ислом Болтаевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди.
Ҳамюртимиз 6 декабрь куни Тошкентдаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ташкил этиладиган ATFC 26 турнирида октагонга кўтарилади.
Унга ўша куни бошқа бир ўзбекистонлик спортчи — Шукуржон Абдураҳимов рақиб бўлади. Жанг ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун ўтказилади.
Аслида, ATFC 26 турнири 30 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида ўтказилиши белгиланганди, бироқ кейинчалик сана ва манзил бўйича ўзгариш бўлди.

Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии