24 фев 12:41
Новости
Бокс/ММА
Исроил Мадримов Жошуа - Нганну кардида рингга кўтарилади, жанг камар учун кечади
Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши аниқ бўлди.
8 март куни Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида кечадиган бокс оқшомида ҳамюртимиз россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилади.
Баҳс вакант бўлиб турган WBA Regular камари учун ўтказилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 март кунги жанг оқшомининг марказий тўқнашувида супероғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони Энтони Жошуа UFC собиқ чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши баҳс олиб боради.
Ссылка :
Источник : olamsport.com
Комментарии